Босфор бўғозида минага ўхшаш жисм топилгани хабар қилинди
Туркия сувости мудофаа гуруҳи жисмни зарарсизлантириш чораларини кўрган.
Босфор бўғозида минага ўхшаш жисм топилгани сабабли кемалар ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди, деб хабар берди “Онадўлу” агентлиги.
NTV телеканалининг аниқлик киритишича, жисм Сариер-Туркели лангаргоҳида топилган.
«26 март куни Босфор бўғозида тижорат кемаси томонидан минага ўхшаш жисм топилганидан сўнг сувости мудофаа гуруҳи зудлик билан воқеа жойига етиб борди», — деб маълум қилди Туркия мудофаа вазирлиги.
Хабар қилинишича, сувости мудофаа гуруҳи жисмни зарарсизлантириш чораларини кўрган.
РИА Новости хабарига кўра, Босфор бўғози кемалар ҳаракати учун қайта очилган.
Босфор бўғози Қора денгизни Ўртаер денгизи билан боғлайди.
Мавзуга оид
13:55 / 30.07.2024
Литва ўз ҳудудида миналар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
15:34 / 12.01.2024
Туркия, Болгария ва Руминия биргаликда Қора денгизни миналардан тозалайди
14:30 / 15.11.2023
2022 йилда Украинада мина қурбонлари сони 10 баробар ошди
09:49 / 28.04.2023