Спорт | 10:10 / 26.03.2022
34097
1 дақиқада ўқилади

Игорь қутқарувчи ролида қайтди. Қирғизистон муносиб қаршилик кўрсатган дербидан 50та фото 

25 март куни илк бор ташкил этилган «Navruz Cup» турнирида яримфинал баҳслари бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон миллий жамоаси Намангандаги марказий стадионда 15 мингга яқин мухлис қаршисида Қирғизистон билан тўқнаш келди. 

Қайноқ атмосферада ўтган Марказий Осиё дербисида меҳмонлар форварди Мирлан Мурзоев тезкор гол билан ҳисобни очди. Шундан сўнг «оқ бўрилар» бир қанча имкониятларга эга бўлиб, фойдалана олишмади. 65-дақиқадагина Элдор Шомуродов мувозанатни тиклади. Ўйин пенальтилар сериясига қараб кетаётганда эса захирадан майдонга тушган Игорь Сергеев катта саҳнага чиқди. Ўз вақтида мухлислар «ёқимтойи»га айланиб қолган ҳужумчи 6 дақиқа (85, 90+1) ичида дублга эришиб, қутқарувчи вазифасини аъло даражада уддалади ва стадионга келган томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди.

Сречко Катанец жамоаси 29 март куни финалда Тожикистонни мағлуб этган Угандага қарши майдонга чиқади.

Қуйида Қирғизистон жиддий қаршилик кўрсатган дербидан олинган энг сара 50та фотосуратни томоша қилишингиз мумкин. 

Боймирза Халилов олган суратлар

Мавзуга оид