Жаҳон | 15:25 / 28.03.2022
11313
1 дақиқада ўқилади

Шанҳайда коронавирус сабабли кенг кўламли локдаун эълон қилинди

Бу давр мобайнида аҳоли уйида қолиши, корхона ва ташкилотлар ёпилиши, жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилиши кўзда тутилган.  

Фото: Anadolu Agency

Хитойнинг Шанҳай шаҳрида коронавируснинг «омикрон» штаммини юқтириш ҳолатлари авж олганидан сўнг кенг кўламдаги локдаун эълон қилинди

Карантин ҳар бири беш кундан иборат икки босқичда жорий этилади.  

Биринчи босқичда Шанҳайнинг Пудун иқтисодий райони ва унинг атрофидаги районлар ёпилади.  

Иккинчи босқичда шаҳарнинг марказий қисми ёпилади.  

Бу давр мобайнида аҳоли уйида қолиши, корхона ва ташкилотлар ёпилиши, жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилиши кўзда тутилган.  

Озиқ-овқат маҳсулотлари ва биринчи эҳтиёж молларини онлайн-режимда сотиб олиш мумкин бўлади ҳамда сотиб олинган маҳсулотлар уйга етказиб берилади.  

Ўтган ҳафтада Шанҳайдаги Диснейленд парки ёпилган, Tesla заводи фаолиятини тўхтатганди.  

Якшанба куни Шанҳайда 3,5 мингга яқин кишида коронавирус аниқланган. 

Мавзуга оид