Товус патини юлиб олган қизнинг онаси жавобгарликка тортилди
Жорий йилнинг 27 март куни ижтимоий тармоқларда Бухоронинг «Ситораи Моҳи хосса» тарихий музей мажмуасида товус қуши патларини юлиб олган қиз тасвири акс этган видеолавҳа жойлаштирилди.
Мазкур видеолавҳа Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганилди.
Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида аниқланишича, жорий йилнинг 26 март куни Ғиждувон туманида яшовчи Н.Т. исмли шахс икки нафар вояга етмаган қариндошлари - О.Х. ва С.Х. билан Бухоро шаҳридаги «Ситораи Моҳи хосса» тарихий музей мажмуасига саёҳатга келган ва қизлардан бири музей ҳовлисида юрган товус қушининг икки дона патини юлиб олган.
Ушбу ҳолат юзасидан вояга етмаган О.Х.нинг онаси Г.М.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисми (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Мавзуга оид
07:50 / 21.09.2024
Ўзбекистонда 263 дона қадимий тангани Туркияга яширинча олиб кетаётган шахс ушланди
13:54 / 10.09.2024
2025 йил сентябр ойида Бухоро биенналеси ташкил этилади
20:34 / 31.08.2024
“Аввало ўзбек тилида ёзилсин” — Бухорода реклама баннерлари ва лавҳалар нега олиб ташланяпти?
07:32 / 20.07.2024