Жамият | 08:07 / 03.04.2022
8986
1 дақиқада ўқилади
Наманганда Volvo юк машинаси ёниб кетди
Наманган вилояти Чортоқ туманида Volvo юк автомашинасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, 2022 йил 2 апрель куни соат 13:04 да Чортоқ тумани «Наманган» маҳалла фуқаролар йиғини Наманган кўчасида жойлашган автомобилларни таъмирлаш устахонасига таъмирлаш учун келган Volvo юк автомашинасида ёнғин содир бўлган.
Ёнғин оқибатида автомобиль тўлиқ ёниб зарарланган. Ёнғин вақтида автомобиль эгаси ҳамда устахона ишчиси куйиб тан жароҳати олган.
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
09:20 / 12.11.2024
Навоий кўчасида Lacetti ёниб кетди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024