Жамият | 07:44 / 06.04.2022
13477
1 дақиқада ўқилади

«Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасига кириш вақтинча тўхтатилди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасига кириш вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Олмазор туманидаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги «Шон-шараф» давлат музейида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

«Шу муносабат билан жорий йилнинг 6 апрелидан 30 апрель кунига қадар ташриф буюрувчилар учун кириш вақтинчалик тўхтатилганини маълум қиламиз», дейилади Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси маъмурияти хабарида.

Маълумот учун, Ўзбекистон президентининг қарорига мувофиқ, Мудофаа вазирлиги ҳузурида “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ташкил этилган.

Мажмуа ҳудудида Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат маркази, Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти, Ҳарбий оркестрлар хизмати, Қуролли Кучлар марказий ашула ва рақс ансамбли бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилган.

Мавзуга оид