Ўзбекистон | 16:33 / 07.04.2022
2360
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистон суди раиси ўзгарди 

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг ХХVII сессиясида Қорақалпоғистон суди раиси тайинланди.

Камал Тарихов

Ушбу лавозимга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси таклифи билан Камал Тарихов тайинланган.

Гулнара Базарбаева

Маълумот учун, 2021 йилнинг 13 февралидан шу вақтга қадар Қорақалпоғистон суди раиси лавозимида Гулнара Базарбаева ишлаб келаётганди. Гулнара Базарбаева ўтган йили 5 йиллик муддатга сайланганди. У нима сабабдан эгаллаб турган лавозимидан кетгани ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ.

Бундан олдин Қорақалпоғистонда ички ишлар вазири, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири тайинланганди.

Мавзуга оид