Жаҳон | 16:04 / 07.04.2022
13953
1 дақиқада ўқилади

"Хавфли тухумлар": Kinder маҳсулотлари салмонеллёз тарқалишида тахмин қилиниб дўконлардан йиғиштириб олинмоқда

Европада Kinder маҳсулотлари билан боғлиқ деб тахмин қилинган 100дан ортиқ салмонеллёз касаллигига чалиниш ҳолатлари қайд этилган. Аксарият касалланиш ҳолатлари ўн ёшгача бўлган болаларда кузатилган.  

Фото: AFP

Ferrero компанияси салмонеллёз касаллиги тарқалиши сабабли Европанинг турли мамлакатларидаги Kinder маҳсулотларини йиғиштириб олмоқда

Жумладан, машҳур шоколадли тухумлар ҳамда Schoko-Bons конфетлари пештахталардан олинмоқда.

Ҳозирда Европада Kinder маҳсулотлари билан боғлиқ деб тахмин қилинган 100дан ортиқ салмонеллёз касаллигига чалиниш ҳолатлари қайд этилган. 

Аксарият касалланиш ҳолатлари ўн ёшгача бўлган болаларда кузатилган. 

Ferrero компанияси Франция, Белгия, Буюк Британия, Германия, Швеция ва Нидерландиядаги дўконларда сотилаётган Kinder маҳсулотларини қайтариб олишини маълум қилган.

Мавзуга оид