Қозоғистонда бир гуруҳ шахслар жосуслик ва давлатга хиёнатда гумонланиб қўлга олинди
Қўлга олинганлар орасида хорижий давлат фуқароси ҳам борлиги айтилмоқда.
Қозоғистонда бир гуруҳ шахслар жосуслик, давлатга хиёнат, давлат сирларини ноқонуний равишда йиғиш ва тарқатишда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат миллий хавфсизлик қўмитаси хабар берди.
“Улар орасида хорижий давлат фуқароси ҳам бор”, дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, Қозоғистон Жиноят кодексининг қатор моддалари (давлатга хиёнат, жосуслик, давлат сирларини ноқонуний равишда йиғиш ва тарқатиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу шахсларга нисбатан ҳибсга олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Қайд этилишича, жиноят иши махфий тусда бўлгани сабабли бу иш бўйича бошқа тафсилотлар эълон қилинмайди.
Мавзуга оид
20:11 / 01.10.2024
Германияда хитойлик аёл жосусликда гумонланиб қўлга олинди
22:12 / 14.08.2024
Америкалик ҳарбий Хитойга махфий маълумотлар сотганини тан олди
07:53 / 30.04.2024
The Insider Чехияда яшовчи Россия жосусларининг исмларини очиқлади
18:39 / 15.02.2024