Ўзбекистон | 12:03 / 20.04.2022
14230
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда йўловчи вафот этди

ЙТҲ оқибатида 26 ёшли йигит воқеа жойида ҳалок бўлган. 18 ёшли қиз оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Видеодан кадр

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 8 апрел куни соат 15:50 ларда 4Р-105 автомобил йўлининг Бойсун тумани Тўда маҳалласи ҳудудидан ўтган 17-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

1998 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia машинаси билан Бойсун-Термиз йўлида ҳаракатланаётиб қоидаларга зид равишда тезликни оширган ва бошқарувни йўқотиб йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган. Сўнг рўпарадан келаётган 1998 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Nexia билан тўқнашган.

Оқибатда Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган 1996 йилда туғилган йигит оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. 2004 йилда туғилган қиз эса оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Бойсун тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Сурхондарё вилояти Шеробод туманида оралиқ масофани сақламаган Damas ағдарилиб, мултирадар ўрнатилган Cobalt машинасига келиб урилган, оқибатда 6 ёшли бола вафот этганди.

Мавзуга оид