Жаҳон | 14:18 / 21.04.2022
15193
1 дақиқада ўқилади

Россия қўшинлари Краматорск томон йўл олди – Лондон

Аввалроқ Владимир Путин Мариуполдаги саноат зоналарини штурм қилиш мақсадга мувофиқ эмаслигини айтиб, штурмни бекор қилишни буюрганди.

Фото: Reuters

Россия қўшинлари Донбассдан Краматорск томон ҳаракатланмоқда, деб маълум қилди Буюк Британия мудофаа вазирлиги.

Вазирликнинг маълумот беришича, Россия авиациясининг юқори даражадаги фаоллиги сақланиб қолмоқда. 

"Афтидан, Россия 9 май ғалаба байрами арафасида сезиларли ютуқларга эришганини намойиш этишга уринмоқда", - дейилади Британия мудофаа вазирлиги хабарида. 

21 апрел куни Россия президенти Владимир Путин мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашувида Мариуполдаги саноат зоналарини штурм қилиш мақсадга мувофиқ эмаслигини айтиб, уни бекор қилишни буюрди.

Шойгу “Азовсталдан ташқари бутун Мариупол россиялик ҳарбийлар назоратига ўтганини маълум қилган.

Мавзуга оид