“Ичан-қалъа” давлат музей-қўриқхонасида сохта экспонатлар аниқланди
Кирим китоби тавсифномаларига музейдаги 101 та ашёнинг ўлчами, материали, ишланиш услуби ва яратилган даври мос келмаган.
Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси ва Маданий мерос агентлиги “Ичан-қалъа” давлат музей-қўриқхонасида ўрганиш ишларини олиб борганда, музей ашёларида камчиликлар аниқланган, деб хабар бермоқда агентлик.
Ўрганишларга кўра, айрим ашёларнинг тавсифларига ўзгартиришлар киритилганини асословчи ҳужжатлар топилмаган.
Ноёб ашёлар рўйхатига киритилган ашёлар хатловдан ўтказилган. Унга кўра, жами 101 та музей ашёлари кирим китоби тавсифномаларига ўлчами, материали, ишланиш услуби ва яратилган даври бўйича мос келмаслиги аниқланган.
“Ўрганиш якунлари бўйича тегишли хат-ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди”, – дейилган агентлик хабарида.
Мавзуга оид
00:11 / 18.08.2024
Германиядаги музейдан ўғирлаб кетилган 124 млн долларлик тақинчоқлар ватанига қайтарилди
10:23 / 24.06.2024
Нидерландияда ўзбекистонлик 101 нафар аскар хотирасига бағишланган алоҳида бўлимга эга музей ташкил этилмоқда
08:15 / 24.06.2024
Ўзбекистон музейларида сақланаётган 14 та экспонат Британия музейида намойиш этилади
23:06 / 30.05.2024