Жаҳон | 14:44 / 22.04.2022
40131
5 дақиқада ўқилади

Мариуполдан омон чиққанлар, Харковда тўхтамаётган ёнғинлар. Уруш суратлари

Урушнинг 57-кунида Владимир Путин мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашувда кутилмаганда «Азовстал» заводи қамалини бекор қилди — бу ерда украин армиясининг шаҳардаги сўнгги қисмлари мудофааланмоқда. Мариупол расмийлари Мангуш қишлоғида шаҳарнинг «минглаб» аҳолиси оммавий қабрларга кўмилган бўлиши мумкинлигини айтди. Жаҳон банкига кўра, Украинадаги бинолар ва инфратузилмаларга етказилган зарар миқдори 60 миллиард долларни ташкил этади. 

«Азовстал» заводи кўриниши. Фото: Анатолий Жданов / Коммерсантъ

Украинадаги вазият. Сўнгги маълумотлар

  • Украина бош штабининг эрталабки маълумотларида россияликлар Донбассдаги Украина қуролли кучларига ҳужум қилиш учун Изюмдан жанубга томон силжишга уринаётгани айтилган.
  • Украина ҳукуматининг тасдиқлашича, россиялик ҳарбийлар Мариуполда ҳалок бўлган тинч аҳоли вакилларини оммавий қабрга кўмиш учун шаҳардан 20 км ғарбда жойлашган Мангуш қишлоғига олиб кетмоқда. Сунъий йўлдошдан олинган тасвирларда бу қишлоқда узун хандақ қазилганини кўриш мумкин.
  • Америка давлатлари ташкилоти Украинага ҳужум учун Россияни доимий кузатувчи мақомидан маҳрум этди.
  • Украина бош вазири Денис Шмигал мамлакатни тиклаш учун камида 600 млрд доллар талаб этилиши, ҳозир ва яқин ярим йилликда эса ойига 4-5 млрд доллар миқдорида ёрдам кераклигини айтди.
  • «Азов» қўмондони ўринбосари Святослав Паламар BBC учун интервьюсида украин жангчилари қуршовдаги «Азовстал»дан фақат қурол билан чиқиши мумкинлиги, у ердаги юзлаб тинч аҳоли вакиллари эвакуацияси учун учинчи давлат воситачилиги ва кафолати кераклигини айтган.

Қуйида 21 апрел куни Украинада олинган асосий суратлар.

Мариуполь

Чечен жангчилари отряди дума депутати Адам Делимханов билан «Азовстал» заводи ҳудудида
Chingis Kondarov / Reuters / Scanpix / LETA
ДХР жангчилари Мариуполдаги ёнилғи қуйиш шохобчаси ҳудудида шубҳали рюкзак билан қўлга олинган эркакни тинтимоқда.
Анатолий Жданов / Коммерсантъ
Maxar Technologies томонидан тақдим этилган сунъий йўлдош тасвирларида Мариуполдан 20 км ғарбда жойлашган Мангуш қишлоғидаги қабристоннинг умумий кўриниши акс этган. Унда янги қазилган 200дан ортиқ қабрларни кўриш мумкин
Satellite image ©2022 Maxar Technologies via AP

Харков, россиялик ҳарбийлар зарбаларидан кейинги ёнғинлар 

Харковда ўт ўчирувчилар ишга киришмоқда
Alkis Konstantinidis / Reuters / Scanpix / LETA
Ўт ўчирувчилар россиялик ҳарбийлар ҳужумидан кейин Харковдаги турар жой биносида чиққан ёнғинни ўчиришмоқда
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Россиянинг Харковга йўллаган зарбалари вақтида ёниб кетган машина. Унинг ичида икки йўловчи қолиб кетган.
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Россияликлар зарбаларидан кейин чиққан ёнғин билан курашаётган ўт ўчирувчилар. AP Photo/Felipe Dana

Николаев 

Николаев области маъмурияти биноси деворидаги қон доғлари. Март ойида бу бинога россия ракеталари келиб тушиши оқибатида камида 36 киши ҳалок бўлган
Anastasia Vlasova / Getty Images
Николаев области маъмуриятининг Россия ҳарбийларининг ракета зарбасидан кейин вайрон бўлган биноси кўриниши
Anastasia Vlasova / Getty Images

Запорожье. Мариуполдан келган қочқинлар 

Қамалдаги Мариуполдан эвакуация қилинган аҳоли Запорожьедаги қочқинларни қабул қилиш марказида
Leo Correa / AP / Scanpix / LETAие
Мариуполдан Запорожьедаги қочқинларни қабул қилиш марказига келган 73 ёшли Валентина Гринчукнинг тўрвахалтаси
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Мариуполдан Запорожьедаги қочқинлар марказигача етиб олган украинлар
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA

Киев области. Оккупациядан кейин 

Украина ҳудудий мудофаа қисми жангчиси яқинда россиялик босқинчилардан озод этилган Бородянка шаҳридаги мактабни қўриқламоқда
Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA
Бровари районидаги Бервица қишлоғи атрофидаги ҳудудда ёниб кетган ҳарбий техникалар
Sergey Dolzhenko / EPA / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари Киев областидаги Березовка қишлоғида чекинган россиялик ҳарбийлардан қолган баравар ўт очиш тизимлари учун ўқ-дориларни кўздан кечирмоқда
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Украиналик сапёрлар Киев областидаги Бровари райони ҳудудини миналардан тозалашмоқда
Sergey Dolzhenko / EPA / Scanpix / LETA
Украина полициясининг эксперт-криминалисти Киев шимоли-шарқидаги Бервица қишлоғида россияликлар ҳарбийлардан қолган предметларни кўздан кечирмоқда
Aleksey Filippov / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик сапёр Макаров районининг Колоншчина қишлоғи ҳудудида россияликлардан қолган 250 килограммлик авиабомбани ер остида портлатишга тайёрламоқда
AP Photo/Efrem Lukatsky
Киев атрофидаги Ирпен шаҳрида ёниб кетган машиналар уюми олдидан ўтаётган киши
AP Photo/Petros Giannakouris
Гостомелда россиялик ҳарбийлар томонидан маҳаллий аҳоли вакиллари қамаб қўйилган ертўла
Alexey Furman / Getty Images
Гостомеллик Галина Понамарёванинг квартирасида қуриб қолган ўсимлик. Ишғол вақтида чеченистонлик ҳарбийлар уни ертўлага ҳайдаб туширишган. Ертўлада 17 кун қолиб кетган Пономарева вафот этган. Фото: Alexey Furman / Getty Images

Мавзуга оид