Навоийда қандай турдаги жиноятлар сони ошгани очиқланди
2022 йилнинг 1-чорагида Навоийда қасддан одам ўлдириш, баданга шикаст етказиш, ҳақорат қилиш, фирибгарлик каби жиноят турлари кўпайган. Бу ҳақда Навоий вилояти суди раиси Ҳамидулла Қудратов 1-чорак якуни бўйича берган ахборотида маълум қилди.
Таъкидланишича, 2022 йилнинг 1-чораги давомида жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари томонидан 493 нафар шахсга нисбатан 405 та жиноят иши кўриб чиқилган. Жиноятга қўл урганларнинг 48 нафари аёллар, 204 нафари ёшлар, 11 нафари 60 ёшдан ошган фуқаролар.
Ушбу даврда 335 нафар шахс судланган бўлиб, уларнинг 15 нафарига жарима, 3 нафарига мажбурий жамоат ишлари, 139 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 79 нафарига озодликни чеклаш, 99 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган. 3 та жиноят иши бўйича 7 нафар шахс эса судлар томонидан оқланган.
Ҳамидулла Қудратовга кўра, 1-чоракда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан вилоятда қасддан одам ўлдириш 2 тага, қасддан баданга шикаст етказиш 30 тага, ҳақорат қилиш 14 тага ҳамда фирибгарлик 51 тага ошган.
Шунингдек, 1-чоракда вилоятда фуқаролик судлари томонидан 4 325 та, маъмурий судлар томонидан 198 та иш кўриб чиқилган. Вилоят иқтисодий судлари томонидан эса 1 097 та иш кўрилиб, жами 47,6 млрд сўмлик қарз ва етказилган моддий зарарларни даъвогарлар фойдасига ундириш ҳақида қарорлар қабул қилинган.
Мавзуга оид
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:26 / 16.09.2024
ИИБнинг шармандали “резултат”и ҳамда “ясалган” жиноят: хаста ва ҳимоясиз аёл қамоққа ташланди
14:07 / 12.09.2024