Сирдарё вилояти прокурори бош прокурорга ўринбосар бўлди
Сирдарё вилояти прокурори Шоҳрух Азаматович Аминов Ўзбекистон бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси маълум қилди.
Шоҳрух Аминов 1981 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.
Прокуратура органларидаги фаолиятини 2004 йилда Самарқанд шаҳар прокуратурасида бошлаб, Самарқанд вилоят прокуратураси органларида турли лавозимларда ишлаган.
2014 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи сифатида фаолият юритган.
Фаолияти давомида Тошкент вилояти прокурорининг ўринбосари, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг ўринбосари лавозимларида ишлаган, 2018-2020 йилларда Навоий вилояти прокурори бўлган. 2020 йил ноябрида Сирдарё вилояти прокурори этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
18:40 / 09.11.2024
МИБнинг Андижон ва Фарғона вилоятлари бошқармаси раҳбарлари ўзгарди
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
23:51 / 27.10.2024
Бош прокуратура ОАВ вакилларини тасдиқланмаган ахборот тарқатишдан огоҳлантирди
15:34 / 24.10.2024