Тошкентда университет талабаси тўртинчи қаватдан сакраб ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда
Ҳодиса юзасидан маълумот берган университет матбуот хизмати суицид натижасида талаба вафот этгани ёхуд тирик қолганига аниқлик киритмаган.
Интернетда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси тўртинчи қаватдан сакраб ўз жонига қасд қилгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Университет матбуот хизмати мазкур ҳолат содир бўлганини тасдиқлади.
«Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 29 апрель куни тахминан соат тонгги 08:10 лар атрофида талаба ўз жонига қасд қилиш ҳолати кузатилган. Ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», – дейилади университет ахборот хизмати томонидан эълон қилинган муносабатда.
Бироқ расмий хабарда ҳодиса натижасида талаба вафот этгани ёхуд тирик қолганига ойдинлик киритилмаган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда талаба вафот этгани айтилмоқда.
Аввалроқ интернетда Тошкентдаги Халқаро бизнес-марказнинг юқори қаватидан номаълум эркак ўзини ташлаб юборгани айтилган видео тарқалган, Kun.uz суриштируви давомида марҳум марказнинг 15-қаватида жойлашган ташкилотларнинг бирида фаолият юритгани, бинонинг чекиш жойи сифатида ажратилган ён қисмидан пастга тушиб кетгани аниқланганди.
Бош прокуратура маълумотига кўра, ҳодиса 21 апрель куни соат 11:50ларда рўй берган. Бинонинг 9-қаватидаги чекиш учун мўлжалланган очиқ қисмидан 42 ёшли эркак ўзини пастга ташлаб, ўз жонига қасд қилган.
Мавзуга оид
20:25 / 23.08.2024
Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 9 сентябрда бошланади
15:45 / 19.08.2024
Янги ўқув йилида қанча абитуриент талабаликка тавсия этилгани маълум қилинди
10:56 / 18.08.2024
1-курсга кирганлар ётоқхона учун ариза бера олмаётгани сабаби маълум қилинди
19:22 / 17.08.2024