Иқтисодиёт | 08:39 / 02.05.2022
23941
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон уч ойда 11 млн долларлик чой импорт қилди

Ўзбекистон 3 ойда Ҳиндистондан 88 тонна чой импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Қўмита хабарига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-март ойларида 18 та хорижий давлатдан қиймати 11 млн АҚШ долларига тенг бўлган 8,2 минг тонна чой импорт қилган.

Қайд этилишича, чой импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистон чой маҳсулотини энг кўп импорт қилган давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 6,7 минг тонна.

Кейинги ўринлардан 542 тонна чой олиб келинган Кения ва 359 тонна чой импорт қилинган Россия жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Эрон – 139 тонна;
  • Индонезия – 114 тонна;
  • Ҳиндистон – 88 тонна;
  • Вьетнам – 77 тонна;
  • Шри-Ланка – 65 тонна;
  • БАА – 57 тонна;
  • Қозоғистон – 47 тонна;
  • Покистон – 22,5 тонна;
  • Туркия – 22,5 тонна;
  • Германия – 1,4 тонна.

Бундан олдин Ўзбекистонга уч ойда импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари қиймати маълум бўлганди.

Мавзуга оид