Ўзбекистон | 09:32 / 02.05.2022
5571
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ва Шарм-ал-Шайх ўртасида мунтазам қатновлар йўлга қўйилмоқда

Фото: Kun.uz

Мисрдаги курорт шаҳарга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар берди.

Жорий йил 7 майдан бошлаб Uzbekistan Airways Ўзбекистон ва Миср ҳудудлари ўртасидаги мунтазам қатновларни йўлга қўяди. 

Тошкент – Шарм-ал-Шайх – Тошкент янги халқаро йўналиши бўйича парвозлар ҳафтада бир марта шанба кунлари амалга оширилади.

Авиақатновлар қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:

  • Тошкентдан жўнаб кетиш: 09:00 (Тошкент вақти);
  • Шарм-ал-Шайхга етиб бориш: 11:50 (Шарм-ал-Шайх вақти);
  • Шарм-ал-Шайхдан жўнаб кетиш: 13:20 (Шарм-ал-Шайх вақти);
  • Тошкентга етиб бориш: 21:30 (Тошкент вақти).

Бундан олдин Тошкент ва Батуми ўртасида тўғридан тўғри рейслар йўлга қўйилаётгани хабар берилганди.

Мавзуга оид