Умида Омонова рапид ва блиц йўналишларида ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди
Грецияда шахматнинг рапид ва блиц йўналишларида ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик Умида Омонова ҳар иккала йўналишда ғолиб бўлди. Саида Мирзиёева чемпион қизни қутлаб, у 40та давлатдан келган тенгдошлари ичида ғолиб чиққанини эътироф этди. “Чин қалбдан табриклайман! Умида билан юзма-юз учрашув онларини интиқлик билан кутиб қоламан!” деди Мирзиёева.
1-3 май кунлари Грециянинг Родос шаҳрида шахмат бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган уч нафар ўзбекистонлик ёш шахматчидан икки нафари совриндор бўлди.
Сурхондарё шахмат мактаби вакили Умида Омонова 16 ёшгача қизлар ўртасидаги баҳсларда ҳам рапид, ҳам блиц йўналишларида жаҳон чемпиони бўлди. У максимал 9 баллдан 8,5 балл тўплади.
Мусобақада, шунингдек, Open12 гуруҳида баҳсларда қатнашган Тошкент шаҳри вакили Ҳумоюн Бекмуродов рапид ва блиц баҳсларида 7 очко билан 2-ўринни қўлга киритди. Open16 гуруҳида қатнашган Олмос Раҳматуллаев мусобақани тўртинчи ўринда якунлади.
Республика гендер комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева ёш шахматчиларни медаллар билан табриклади.
“Қизларимизнинг интеллектуал салоҳияти мени доим қойил қолдиради!
Сурхондарё шахмат мактаби вакиласи Умида Омонова тезкор шахмат бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди. 40 та мамлакатдан келган 330 спортчи орасида айнан Умида бу ажойиб натижага эришди!
Кумуш медаль ҳам шахматчимиз Ҳумоюн Бекмуродовга насиб қилди. Юртимиз дунёнинг шахмат пойтахтига айланиб бормоқда.
Чин қалбдан табриклайман! Умида билан юзма-юз учрашув онларини интиқлик билан кутиб қоламан!” – дея ёзди Саида Мирзиёева Telegram-каналида.
Маълумот учун, Умида Омонова 2019 йили 13 ёшида ФИДE устаси унвонини олганди. Шу тариқа у Ўзбекистон тарихида ушбу унвонни қўлга киритган энг ёш аёл мастерга айланганди. У бунгача Осиё миқёсидаги қатор чемпионатлар ва бутунжаҳон шахмат олимпиадасида чемпион бўлган. Ўтган йили Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, декабр ойида ўзбекистонлик 17 ёшли Нодирбек Сатторов шахматнинг рапид йўналишида катталар ўртасида жаҳон чемпиони бўлиб, бу мавқега эришган тарихдаги энг ёш шахматчига айланган эди.
- Родос шаҳридаги жаҳон чемпионатида жаҳоннинг 40та мамлакатидан 330 нафар ёш шахматчи қатнашди. 12 хил ёш ва жинс тоифасида ўтказилган мусобақада жамоавий ҳисобда Украина 14та медал (хусусан, 6та олтин) билан биринчи ўринни эгаллади. 11та медал (2таси олтин) олган Полша иккинчи, 10та медал (4та олтин)ни қўлга киритган Англия учинчи ўринни банд этди.
Мавзуга оид
15:24 / 17.08.2022
Қачондан чемпионлик ҳақида ўйлай бошлагани ва шогирдларини базмга юбормагани ҳақида. Шахмат жамоаси мураббийи билан интервью
07:33 / 17.08.2022
ДСҚ раҳбари шахмат бўйича олимпиада чемпионининг отасига навбатдаги унвонни топширди
21:43 / 12.08.2022
Шахмат олимпиадаси чемпионларига пул мукофотлари топширилди
12:18 / 12.08.2022