Ўзбекистон | 08:28 / 06.05.2022
5716
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга цемент импорти ҳажми камайди

Ўзбекистон 3 ойда 425 минг тонна цемент импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга қиймати 16,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 425,3 минг тонна цемент импорт қилинган. 

Қайд этилишича, цемент импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 342 минг тоннага камайган. 

2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар қуйидагича:

  • Тожикистон – 188,4 минг тонна;
  • Қирғизистон – 121,4 минг тонна;
  • Қозоғистон – 111,8 минг тонна;
  • Эрон – 1,9 минг тонна;
  • Туркманистон – 1,5 минг тонна;
  • Россия – 206 тонна.

Бундан олдин Ўзбекистонга цемент асосан Тожикистондан олиб келинаётгани хабар берилганди.

Мавзуга оид