Совет маршали Конев Праганинг фахрий фуқароси мақомидан маҳрум қилиниши мумкин
Прага магистрати мэр Зденек Хрибнинг маршал Иван Коневни 1945 йил июнь ойида унга берилган Чехия пойтахтининг фахрий фуқароси мақомидан маҳрум қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.
Прага расмийлари совет маршали Иван Коневни 1945 йилда унга берилган шаҳарнинг фахрий фуқароси мақомидан маҳрум қилди. Чехия ОАВнинг 9 май, душанба куни хабар беришича, бунга Коневнинг айрим шубҳали қарорлари, жумладан, урушдан кейин Млада-Болеславни бомбардимон қилиш, шунингдек, маршалнинг 1956 йилда Венгриядаги норозилик намойишларини бостиришдаги иштироки сабаб бўлган.
Коневни фахрий фуқаро мақомидан маҳрум қилиш ташаббуси билан Прага мэри Зденек Хриб чиқди. Якуний қарорни Прага шаҳар кенгаши - шаҳар ҳокимиятининг олий органи қабул қилиши керак. Унинг баъзи вакиллари бу ҳаракатни қўллаб-қувватлади, шунинг учун шаҳар кенгаши магистрат қарорини тасдиқлаши кутилмоқда.
Иван Конев (1897 - 1973) Прага, Полшанинг бир қисми, Силезия ва Саксонияни озод қилишда қатнашган. У 1945 йил 6 июнда - қўмондонлиги остидаги қўшинлар шаҳарни фашистлардан озод қилганидан кўп ўтмай, Праганинг фахрий фуқаросига айланган.
České noviny нашрининг эслатишича, Конев Венгриядаги қўзғолонни қонли бостиришга ҳам раҳбарлик қилган ва 1961-1962 йилларда, яъни Берлин девори қурилиши амалга оширилган инқироз даврида Берлинда хизмат қилган.
2020 йилда Прагада 1980 йилда ўрнатилган Конев ҳайкали Интербригада майдонидан олиб ташланди. Шу муносабат билан Россия Тергов қўмитаси Россия ҳарбий шон-шуҳрат тимсолларини таҳқирлаш моддаси бўйича иш очди. Бундан ташқари, Прагада Конев номидаги кўча номини ўзгартириш масаласи муҳокама қилинмоқда.
Мавзуга оид
09:30 / 10.01.2024
Прагада РФ расмийлари талабига биноан россиялик шахс қўлга олинди
10:25 / 22.12.2023
Прагадаги Карл университетида отишма: 15 киши ҳалок бўлди
08:35 / 31.10.2022
Прагада ўн минглаб одамлар демократияни қўллаб-қувватлаш учун намойишга чиқди
08:20 / 29.10.2022