Сурхондарёда Салжуқийлар даврига тегишли олтин динор топилди
Мутахассислар олтин динорнинг олд томонига «Аллоҳ» ва «Муҳаммад» сўзлари ёзилганини, орқа томонидаги ёзув деярли ўчиб кетганини аниқлашган.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Термиз тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи Улкан Эралиев ўзига тегишли боғни суғориш чоғида ердан сариқ металл парчасини топиб олган ва бу ҳақда Термиз археология музейига мурожаат қилган.
Мутахассислардан иборат гуруҳ топилма аниқланган жойда дастлабки иш жараёнини олиб бориб, Қорахонийлар ва Салжуқийлар даврига оид кулолчилик буюмлари парчаларини топган.
У.Эралиев қимматбаҳо топилмани Термиз археология музейига топширган. Унга амалдаги қоидаларда белгиланган ҳақ тўлаб берилган. Музей мутахассислари ва нумизматлари томонидан қимматбаҳо топилма дастлабки экспертизадан ўтказилган.
Мутахассислар олтин динорнинг олд томонига «Аллоҳ» ва «Муҳаммад» сўзлари ёзилганини, орқа томонидаги ёзув деярли ўчиб кетганини аниқлашган. Шикастланган, лекин яхши сақланиб қолган танга – олтин динорнинг оғирлиги 1,92 граммни ташкил этган.
Аввалроқ Сурхондарёда Мирзо Улуғбек даврига оид хазина топилганди.
Мавзуга оид
20:01 / 01.11.2024
Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафот этди
10:02 / 19.10.2024
Сурхондарёда аҳолига тарқатилиши керак бўлган 1 400 тонна кўмир талон-торож қилинди
07:40 / 18.10.2024
Сурхондарёда газ қувурига автомобил урилиши оқибатида газ таъминотида узилиш юз берди
18:08 / 17.10.2024