Жамият | 18:54 / 12.05.2022
21447
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда «Спарк»нинг бетон устунга урилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Чилонзор туманида ўлим билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ИИББ расмий маълумот берди.

2022 йил 12 май тунги соат 03:00 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳкўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

1999 йилда туғилган У.М. «Спарк» русумли автомобилни ишончнома асосида бошқариб, тезликни ошириши оқибатида руль бошқарувини йўқотган ва йўлни ажратиб турувчи қисмидаги бетон устунга урилган.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

ЙТҲ натижасида автомобиль ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Автомобил йўловчиси – 1995 йилда туғилган К.Ш. шифохонага олиб борилган, бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Мавзуга оид