Жиззахда бошқарувни йўқотиб ЙТҲга учраган Cobalt ёниб кетди
Ҳодиса оқибатида куйиш тан жароҳатлари олган ҳайдовчи шифохонага ётқизилган.
Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, бугун, 2022 йил 13 май куни соат 5:16 ларда Ғаллаорол тумани “Лалмикор” МФЙ ҳудудидан ўтувчи автомобил йўлининг 43-километрида Cobalt машинаси йўл-транспорт ҳодисасига учраб ёниб кетган.
1994 йилда туғилган фуқаро У.A. Cobalt машинаси билан кетаётиб бошқарувни йўқотган. Оқибатда Cobalt йўлдан чиқиб пастликка ағдарилиб кетган ва машинада ёнғин чиққан.
Ҳодиса ҳақида хабар олингач, Ғаллаорол тумани ФВБ ёнғин-қутқарув бўлинмаси воқеа жойига соат 6:35 да етиб борган ва соат 6:38 да ёнғин бартараф этилган.
Қайд этилишича, ёнғин оқибатида ҳайдовчи елка, ўнг қўл кафти ва юз қисми куйиши тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Машина эса ёниб кетиб яроқсиз ҳолга келган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.
Аввалроқ, Самарқанд вилояти Нуробод туманида содир бўлган ЙТҲда Nexia машинасида содир бўлган ёнғинда 4 киши ёниб кетганди.
Мавзуга оид
08:30 / 28.10.2024
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашди
22:09 / 14.10.2024
Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди
20:36 / 12.10.2024
Жиззахда Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилди
19:48 / 19.09.2024