Жаҳон | 15:46 / 13.05.2022
5470
2 дақиқада ўқилади

Озарбойжон Боку Ереван билан тинчлик келишувига тайёрлигини маълум қилди 

Қайд этилишича, Тоғли Қорабоғ низоси ўтмишда қолди ва Бокунинг бугунги кундаги асосий вазифаси озод қилинган ҳудудларни тиклаш ва минтақада тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишига ҳисса қўшишдан иборат. 

Фото: Anadolu Agency

Озарбойжон ва Арманистон давлат чегараларини делимитация қилиш бўйича комиссиялар раислари ва формати белгилаб олинди. Бу ҳақда Озарбойжон ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов Душанбеда МДҲ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида маълум қилди

Байрамов йиғилиш иштирокчиларига Жанубий Кавказдаги низодан кейинги вазият ҳақида маълумот берди.

Унинг қайд этишича, Тоғли Қорабоғ низоси ўтмишда қолди ва Бокунинг бугунги кундаги асосий вазифаси озод қилинган ҳудудларни тиклаш ва минтақада тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишига ҳисса қўшишдан иборат.

Байрамов Озарбойжон Арманистон билан муносабатларни яхшилашга тайёрлигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Озарбойжон минтақадаги тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттиришга қатъий қарор қилган.

12 май куни Озарбойжон, Арманистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Жайҳун Байрамов, Арарат Мирзоян ва Сергей Лавров Душанбе шаҳрида уч томонлама учрашув ўтказганди.

Маълумот берилишича, учрашувда Тоғли Қорабоғ бўйича келишувларнинг бажарилиши ҳамда Боку ва Ереван ўртасидаги муносабатларни яхшилаш масалалари муҳокама қилинган.

Мавзуга оид