Ўзбекистон | 23:34 / 20.05.2022
8329
7 дақиқада ўқилади

Конституциявий ислоҳотлар бўйича кенгаш таркиби тасдиқланди 

20 май куни Қонунчилик палатаси мажлислар залида парламент палаталари Кенгашининг конституциявий ислоҳотлар муҳокамасига бағишланган қўшма мажлиси бўлиб ўтди. 

Фото: Халқаро ислом академияси матбуот хизмати

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, мажлисда Конституциявий ислоҳотлар бўйича комиссия таркиби тасдиқланган. Унга кўра, Конституциявий комиссия таркиби қуйидагича этиб белгиланган: 

Акмал Саидов – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, ю.ф.д., профессор, академик, комиссия раиси;

Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов раҳбарлик қилади.

Мурат Камалов – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари;

Қутбиддин Бурхонов – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмитаси раиси, комиссия раиси ўринбосари;

Актам Хаитов – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, фракция раҳбари, ЎзЛиДеП раиси, иқтисод фанлари номзоди, комиссия раиси ўринбосари;

Алишер Қодиров – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, фракция раҳбари, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси, комиссия раиси ўринбосари;

Одилжон Тожиев – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси, комиссия матбуот котиби.

Мир-Акбар Раҳмонқулов – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, ю.ф.д., профессор;

Шуҳрат Чўллиев – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмита раиси ўринбосари;

Мухтабар Ҳусанова – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси, юридик фанлар номзоди;

Раҳим Ҳакимов – Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари, юридик фанлар номзоди, профессор;

Мирафзал Мироқулов – Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқ йўналишидаги илмий-техник Кенгаш раиси ўринбосари, юридик фанлар доктори, профессор;

Нодир Мухторов – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи, юридик фанлар номзоди;

Гулноза Исмоилова – Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, юридик фанлари доктори;

Умид Обидхўжаев – Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори, иқтисод фанлари доктори.

 Комиссия таркибига киритилган Қонунчилик палатаси депутатлари:

Улуғбек Иноятов – Спикер ўринбосари, фракция раҳбари, ХДП раиси, педагогика фанлари доктори, профессор

Зуҳра Иброҳимова – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, “Адолат” СДП фракцияси раҳбари;

Хайрилло Ғаффоров – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, кимё фанлари доктори

Жаҳонгир Ширинов – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмита раиси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг фракцияси аъзоси, юридик фанлари номзоди;

Шарофиддин Назаров – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси аъзоси, иқтисод фанлари доктори;

Эркин Солихов – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси;

Илҳом Абдуллаев – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмита раиси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг фракцияси аъзоси, сиёсатшунослик фанлари доктори;

Бобур Бекмуродов – “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси, депутат, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси;

Виктор Пак – депутат, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси;

Қодир Жўраев – депутат, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси, сиёсатшунослик фанлари доктори;

Шуҳрат Полвонов – қўмита раиси ўринбосари, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси;

Адҳам Шодмонов – депутат, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси;

 Елена Комполшик – депутат, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси;

Даврон Орипов – депутат, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси;

Тўлқинжон Каримов – депутат, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси, сиёсатшунослик фанлари доктори;

Иномжон Қудратов – Қўмита раиси ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзоси;

Зафар Худойбердиев – депутат, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси, иқтисод фанлари доктори.

Конституциявий комиссия таркибига киритилган сенат аъзолари

Малика Қодирхонова – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмита раиси, Тошкент вилояти;

Баҳодир Тожиев – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмита раиси, Хоразм вилояти;

Наримон Умаров – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмита раиси, г-м.ф.н;

Борий Алихонов – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмита раиси;

Қудратилла Рафиқов – Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши раиси, сенатор;

Содиқжон Турдиев – Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги “Нуроний” жамғармаси раиси, сенатор, Ўзбекистон Қаҳрамони, Андижон вилояти;

Рустам Холмуродов – Самарқанд давлат университети ректори, т.ф.д., профессор, сенатор;

Гулистон Аннақиличева – “Қорақалпоқ адабиёти” газетаси бош муҳаррири, сенатор, Қорақалпоғистон Республикаси;

Нусратулла Пардаев – Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси, сенатор;

Икромхон Нажмиддинов – Наманган вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, сенатор, Наманган вилояти;

Бахтигул Бўтаева – Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани 17-умумий ўрта таълим мактаби директори, сенатор, Сурхондарё вилояти;

Ҳаётхон Ортиқбоева – Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими масъул раҳбари, сенатор, Сирдарё вилояти;

Абдураҳим Эркаев – Қарши давлат университети миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси доценти, фалсафа фанлари номзоди, сенатор, Қашқадарё вилояти;

Дилбар Орзиева – Кармана тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги “Янги замон болалари” оилавий меҳрибонлик уйи тарбиячиси, сенатор, Навоий вилояти;

Гулнора Маъруфова – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида доимий асосда ишловчи сенатор;

Комиссия матбуот хизмати раҳбари Одилжон Тожиевга кўра, комиссия таркибида жами 46 нафар аъзо бўлиб, шундан 10 нафари аёл киши. Мос равишда Қонунчилик палатаси депутатларидан 22 нафар, Сенатдан 19 нафар аъзо жалб қилинган.

Мавзуга оид