Иқтисодиёт | 21:51 / 24.05.2022
25354
5 дақиқада ўқилади

13 йиллик танаффусдан сўнг: C&A билан алоқалар қайта тикланмоқда

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида Европанинг C&A компанияси вакиллари билан учрашди. Музокараларда ушбу йирик компаниянинг бренд-дўконларини Ўзбекистон бозорига олиб кириш, мамлакатимиздаги тикув корхоналарини “C&А” ишлаб чиқариш занжирига боғлаш масалалари кўриб чиқилди.

Фото: TextilWirtschaft

Ўзбекистон пахтасига жорий қилинган чекловлар бутунлай олиб ташланиши ҳамда GSP+ бенефициар мақомини олгани муносабати билан мамлакатимизнинг 6200 турдаги маҳсулотларини Европа Иттифоқи давлатларига олиб киришда кўплаб енгилликлар тақдим этилиб, улар билан ҳамкорлик алоқалари тобора ривожланиб бормоқда.

Савдо-саноат палатаси вакиллари ҳам тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, миллий маҳсулотларни жаҳон бозорида ўз харидорини топишга кўмаклашиш мақсадида, 16-18 май кунлари Германия Федератив Республикасида ишчи ташриф билан бўлишди.

Хусусан, 16 май куни Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси ташаббуси билан Савдо-саноат палатаси раиси Д.Ваҳобов бош қароргоҳи Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида жойлашган Европанинг йирик C&A компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.

Маълумот учун: Ушбу йирик компания Снек шаҳрида ака-ука Клеменс ва Август Бреннинкмеерлар томонидан 1841 йилда Нидерландия тўқимачилик компанияси сифатида ташкил этилган бўлиб, уларнинг бош ҳарфлари билан аталган.

1910 йилга келиб Нидерландияда ушбу компаниянинг ўнта дўкон этди. C&А – Нидерландиянинг йирик брендлар сотувчи компанияси бўлиб, Европа бош қароргоҳи Вилвурд (Белгия) ва Дюсселдорф (Германия) шаҳарларида жойлашган. C&А брендлари орасида Angelo Litrico, Avanti, Canda, Clockhouse, Here+There, Palomino, Rodeo (чанғи ва сноуборд кийимлари), Westbury, Yessica, Yessica Pure ва Your Sixth Sense кабиларни ўз ичига қамраб олган.

Европанинг 18 давлатида 1200 дан ортиқ филиаллари ва 25 000 дан ортиқ ходимлари билан C&А Европадаги етакчи мода сотувчилардан бири ҳисобланади. C&А Европадаги дўконларида ҳар куни икки миллиондан ортиқ ташриф буюрувчиларни қабул қилади.

Учрашувда германиялик ҳамкорлар томонидан компания тўғрисида батафсил маълумотлар тақдим этилди. Унга кўра, C&A компаниясининг бир йиллик даромади 5 млрд. еврони ташкил этса, ундан асосий қисми тўқимачилик махсулотларини ўз ичига қамраб олади.

Таъкидланишича, “C&A” умумий буюртмаларининг қарийб ярми Бангладеш мамлакатига тўғри келади. Бундан ташқари, Туркия, Покистон, Хитой, Камбоджа, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларда “C&A” буюртма асосида ўз маҳсулотларини ишлаб чиқаради.

Компаниянинг барча маҳсулотлариниг қарийб 60% пахта ва қолган қисми турли хилдаги сунъий толалардан тайёрланади. “C&A” сотувларининг асосий қисми Германия ва ЕИ бозорига тўғри келади. Шуни алоҳида таъкидаш зарурки, пандемия шароитида онлайн-сотувлар охириги 2 йил давомида бир неча бор ўсиб, умумий савдоларнинг 10%ни ташкил қилди.

Учрашув давомида ушбу компания бренд-дўконларини Ўзбекистон бозорига олиб кириш, мамлакатимиздаги тикув корхоналарини “C&А” компанияси ишлаб чиқариш занжирига боғлаш масалалари кўриб чиқилди.

“C&А” вакиллари фикрича, улар буюртма берадиган ҳамкор корхоналарда ишчи-ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатланиши, корхоналарда ишчилар ҳавфсизлиги таъминланганлиши, улар учун зарур ҳолатда тиббий хизматнинг йўлга қўйилганлиги, ходимлар ойлик маошини ўз вақтида олиши каби шартлар бажарилиши муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати ва экологич тозалигига алоҳида урғу берилади.

Маҳаллий тикув корхоналаримизни “C&А” компанияси талабларига жавоб берадиган даражага олиб чиқиш бўйича ишларни тизимли йўлга қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва немис компанияси ўртасида келгусидаги ҳамкорлик режалар белгилаб олинди.

Шуни алохида таъкидлаш лозим, компания мутахассисларни жалб қилган ҳолда 2021 йил сентябрь ойидан буён Ўзбекистон бозорига кириш имкониятлари, бу борадаги тартиб ва қонунчиликни ўрганиб бораётганлиги қайд қилинди. Бунга сабаб, мамлакатимиз Раҳбарияти томонидан сўнги йилларда пахта етиштириш ва уни қайта ишлаш соҳасида амалга оширилган ижобий ўзгаришлар натижаси эканлиги маълум қилинди.

Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати (T)

Мавзуга оид