Ўзбекистон | 15:39 / 27.05.2022
8373
1 дақиқада ўқилади

Урганч халқаро аэропорти директори бир йилга қолмай ишдан кетди

Урганч халқаро аэропорти директори Руслан Оғабуллаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. У бу лавозимда бир йилдан камроқ вақт ишлади.

Фото: Kun.uz

Uzbekistan Airports АЖ раҳбариятининг қарори билан Урганч халқаро аэропорти директори Руслан Оғабуллаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Эндиликда Uzbekistan Airports бошқарув раисининг эксплуатация бўйича биринчи ўринбосари Жавлонбек Умархўжаев Урганч аэропорти директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.

Руслан Оғабуллаев 2021 йилнинг июн ойи охирида Худойберган Курязов ўрнига Урганч халқаро аэропортига янги директор этиб тайинланганди. Тайинловга қадар у директорнинг ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 

Уни директор лавозимига тайинлаш чоғида Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраева ёш кадрларни рағбатлантириш муҳимлигини таъкидлаганди.

 

Мавзуга оид