Жамият | 08:29 / 28.05.2022
13989
1 дақиқада ўқилади

Тўрт ойда қайси ҳудудларда энг кўп ажрашиш қайд этилгани маълум бўлди

4 ойда 16 256 та ажрашиш ҳолатлари қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида республика бўйича 16 256 та ажралиш ҳолатлари қайд этилган.

2022 йилнинг дастлабки 4 ойида ҳудудлар кесимида қайд этилган ажрашишлар сони энг кўп Тошкент шаҳрида кузатилди – 1982 та ҳолат.

Шунингдек, ажрашиш ҳолатлари Самарқанд вилояти (1736 та ҳолат), Тошкент вилояти (1700 та ҳолат) ва Андижон вилоятида нисбатан кўп кузатилди (1658 та ҳолат).

Қолган ҳудудлар кесимида ушбу кўрсаткич қуйидагича кўриниш олди:

  • Фарғона вилояти – 1628 та; 
  • Наманган вилояти – 1404 та; 
  • Қашқадарё вилояти – 1342 та;
  • Бухоро вилояти – 923 та; 
  • Сурхондарё вилояти – 908 та;
  • Қорақалпоғистон Р. – 729 та; 
  • Хоразм вилояти – 642 та;
  • Сирдарё вилояти – 580 та;
  • Жиззах вилояти – 559 та;
  • Навоий вилояти – 465 та.

Бундан олдин Ўзбекистонда уч ойда 12 мингдан ортиқ никоҳдан ажрашиш ҳолати қайд этилгани хабар қилинганди

Мавзуга оид