Жаҳон | 13:29 / 29.05.2022
43155
7 дақиқада ўқилади

Донбасс шимолида жанглар, Харков атрофида кунгабоқар экаётган фермерлар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 95-куни бошланди. Донбасс учун жанглар давом этмоқда: РФ мудофаа вазирлиги Лиман шаҳри тўлиқ назоратга ўтганини эълон қилганди, аммо Украина ҳукумати буни рад этмоқда. Бахмут — Лисичанск трассаси россиялик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилмоқда. Донбасс шимолидаги аҳоли турар жойлари ва фуқаролик объектлари жиддий шикастланган.

Вайрон қилинган ва ДХР назоратига ўтган Мариупол аҳолиси Россия ФВВ томонидан келтирилган сув учун навбатда турибди.
Alexei Alexandrov / AP / Scanpix / LETA

Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар

  • Северодонецк остонасида қақшатқич жанглар давом этмоқда, Луганск области ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай шаҳар ҳамон Украина назоратида қолаётгани, россиялик ҳарбийлар шаҳар ташқарисидаги «Мир» меҳмонхонаси ҳудудидан олдинга ўта олмаётгани ва жиддий йўқотишларга учрагани ҳақида маълум қилган;
  • Украина Донецк областидаги Лиман шаҳри Россия ҳарбийлари томонидан эгаллангани тўғрисидаги хабарларни рад этган ва шаҳар учун жанглар давом этаётганини билдирган;
  • Франция президенти Эммануэл Макрон ва Германия канцлери Олаф Шолц россияликлар президенти билан қарийб бир ярим соат давом этган телефон мулоқотида Владимир Путиндан Мариуполдаги «Азовстал» заводида асирга тушган 2500 нафар украин ҳарбийсини озод этишни талаб қилди. Шунингдек, улар Путинни «украинлар президенти билан жиддий музокаралар бошлаш ҳамда можарони ҳал қилишнинг дипломатик ечимини топиш»га чақиришди;
  • Путин ҳарбий хизмат ўташ ҳақидаги дастлабки шартномани тузиш учун ёш чегарасини бекор қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади; энди қонун кучга кириб, 40 ёшдан катта бўлганларни ҳам урушга ёллаш мумкин бўлади. Бу қарор Россия армияси шахсий таркибда ўткир етишмовчиликка учраётганининг навбатдаги белгиси бўлди;
  • Украина омбудсмени Людмила Денисова асирликдан қайтган украин ҳарбийлари жойлаштирилган шифохонада бўлгач, улар асирликда қийноқлар ва камситишларга дучор бўлишгани ҳақида айтди. Денисованинг сўзларига кўра, айниқса Украина армияси зобитлари ва «Азов» жангчиларига нисбатан ўта бешафқатлик билан муносабатда бўлишган;
  • Украина кемаларга қарши Harpoon ракеталарини қабул қилиб олди. Одесса области ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Братчук телеграм-каналида шундай ёзди: «Бизга шунча «гарпун»ни Россия Қора денгиз флотини тўлиқ чўктириб юборишимиз учун юборишди. Нега ҳам бундай бўлмасин?»

Қуйида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар келтирилади.

Чернигов 

Чернигов стадионидаги воронка. Чернигов Россия армиясининг Киев йўлидаги дастлабки нишонларидан бўлганди. Россия шаҳарни эгаллай олмади, аммо Черниговнинг катта қисми ва унинг атрофидаги ҳудудлар жиддий шикастланган. Фото: Alexey Furman / Getty Images

Донбасс шимоли 

Авдеевкадаги украинлар позициясига ҳужумдан олдин россияпараст кучларнинг «Гвоздика» артиллерия установкасига снарядлар жойланмоқда
Валентин Спринчак / ТАСС
ДХР жангчиси Пантелеймоновка посёлкаси яқинида (ДХР назоратида) кўчма «Игла» зенит ракета комплексидан ўт очишга ҳозирланмоқда
Alexei Alexandrov / AP / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари Донецк областидаги Бахмут шаҳрида позицияларини эгалламоқда. Бахмут — Лисичанск трассаси учун шиддатли жанглар кетмоқда. Икки шаҳар ва трасса россиялик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилмоқда. Фото: EPA / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбийлар фронт чизиғи яқинидаги ҳудудда навбатчилик қилмоқда
Serhii Nuzhnenko / Reuters / Scanpix / LETA
Украин армияси жангчиси Донецк областидаги фронт ҳудудида хавфсиз жойга яширинмоқда
Serhii Nuzhnenko / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбийлар Марьинка шаҳридаги позицияда танкка қарши қуролни ўрнатмоқда
Anna Kudriavtseva / Reuters / Scanpix / LETA
Россиянинг Ка-52 вертолёти Попасная устидан учмоқда
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Бахмут россиялик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилиши оқибатлари
Serhii Nuzhnenko / Reuters / Scanpix / LETA
Бахмутдаги вайрон бўлган уй харобалари. Шаҳар Россия авиацияси зарбаларидан жиддий шикастланган
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбийлар Бахмутдаги вайрон бўлган бино олдидан ўтишмоқда. Фото: AP Photo/Francisco Seco
Покровскдаги вокзалдан эвакуация поездида жўнаб кетаётган Диана шаҳарда қолаётган онаси Виктория ҳамда синглиси Ксения билан хайрлашмоқда. Покровск яқинидаги Лисичанск ва Северодонецк учун ҳал қилувчи жанглар бошланган. AP Photo/Francisco Seco
Лисичанск ва Украина шарқидаги бошқа ҳудудлардан қочаётган одамлар Покровскдаги темирйўл вокзалидаги эвакуация поездида
AP Photo/Francisco Seco
Бахмутлик киши ертўласидан чиқмоқда. Фото: Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Северсклик 76 ёшли Алина — у шиддатли жанглар кетаётган ҳудудда қолган кам сонли аҳоли вакилларидан бири. Северскда сув, электр ва газ йўқ, фронт чизиғи унинг шимолий чеккасига яқинлашган
Rick Mave / SOPA Images / LightRocket / Getty Images
Северскликлар сув учун велосипедларда кетишмоқда. Фронт чизиғи шаҳарнинг шимолий чеккаси орқали ўтади, бу шаҳарда қолганлар электр токи, ичимлик суви ва табиий газсиз яшамоқда
Rick Mave / SOPA Images / LightRocket / Getty Images

Харков области

Харков яқинидаги Черкасская Лозоваядаги дала майдонида портламай қолган снаряд
AP Photo/Bernat Armangue
Далага кунгабоқар экаётган фермерлар, уфқда эса отишмалардан кейин кўтарилган тутун кўринмоқда. Украина — дунёдаги энг йирик буғдой, маккажўхори ва кунгабоқар мойи экспортчиларидан бири ҳисобланади, аммо уруш туфайли бу маҳсулотларни етказиб бериш ҳажми кескин қисқарган. Дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари захираси хавф остида қолган.
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Харков миллий университети биноси. Француз муҳандиси Эммануэл Дюран шикастланган бинонинг 3D-моделини олиш учун лазер сканердан фойдаланмоқда
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Буғдой сақланадиган омборхонага Россия артиллерияси зарбаси оқибатида ёниб кетган трактор, Харков яқинидаги Черкасская Лозовая посёлкаси
AP Photo/Bernat Armangue
Харков яқинидаги Черкасская Лозоваяда россияликлар ҳужумидан шикастланган омборхонада сочилиб ётган буғдой ҳосили. Уруш ва россияликлар блокадаси туфайли мамлакат ўз маҳсулотларини денгиз орқали экспорт қила олмаяпти, бу эса дунёда озиқ-овқат инқирозини юзага келтириши мумкин. Фото: AP Photo/Bernat Armangue

Мавзуга оид