Мусулмон уламолари иттифоқи Ал Ақсо масжидини ҳимоя қилишга чақирди
Ал Қорадоғий мусулмон етакчилари ва халқлари «Ал Ақсо ва Қуддусга нисбатан иғвогарона хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш учун бор кучларини аямаслиги»га умид билдирди.
Жаҳон мусулмон уламолари иттифоқи (ЖМУИ) ислом дунёси раҳбарлари ва халқларини Шарқий Қуддусдаги Ал Ақсо масжидини ҳимоя қилишга чақирди.
ЖМУИ бош котиби Али ал Қорадоғийнинг сўзларига кўра, иттифоқ мутаассиб яҳудийларнинг мазкур масжидга қарши амалга ошираётган иғвогарона ҳаракатларини қоралайди.
Қорадоғий мусулмон етакчилари ва халқлари «Ал Ақсо ва Қуддусга нисбатан иғвогарона хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш учун бор кучларини аямаслиги»га умид билдирди.
«Ал Ақсо масжиди, Қуддус ва эгаллаб олинган барча Фаластин ерлари мусулмонларга ишониб топширилган. Улар бу муқаддас жойлар учун Яратган ва келажак авлод олдида жавобгардир», -деди Қорадоғий.
Бундан ташқари, ЖМУИ бош котиби жаҳон ҳамжамиятига фаластинликларни қўллаб-қувватлашини сўраб мурожаат қилди.
Аввалроқ Шарқий Қуддусда бир гуруҳ исроилликлар «байроқли юриш» ўтказганди.
Мавзуга оид
18:37 / 14.09.2024
Ғарбий соҳилдаги босқин: борган сари кўпроқ фаластинлик ҳайдаб чиқарилмоқда
23:18 / 12.09.2024
Исроил Рафаҳда ҲАМАС бригадаси тор-мор этилганини эълон қилди
18:50 / 08.09.2024
Исроилда тарихдаги энг йирик норозилик намойишлари бўлиб ўтди
22:20 / 04.09.2024