Андижон давлат чет тиллари институти ташкил этилди
Президент “Андижон давлат чет тиллари институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Андижон шаҳрида Андижон давлат чет тиллари институти ташкил этилмоқда. Институт юридик шахс мақомига эга бўлган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида фаолият юритади.
Қуйидагилар институт фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди:
- хорижий тиллар соҳаси бўйича олий маълумотли, илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш;
- ўқув жараёнида халқаро баҳолаш дастурлари (TALIS, PIRLS, PISA) ва стандартларидан фойдаланиш, ўқитиш ва баҳолашнинг замонавий шакллари, методлари ва технологияларини жорий этиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлган педагогларни тайёрлаш;
- етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари жорий этиш ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш;
- халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг амалдаги рейтингида олий таълим муассасалари орасида юқори 1 000 талик ўринни эгаллаган хорижий олий таълим муассасасининг дастури асосида ўз таълим дастурларини шакллантириш, етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан мустақил равишда қўшма таълим дастурлари ва илмий лойиҳаларни жорий этиш;
- таълимни замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этиш, жумладан, ўқув жараёнига рақамли технологияларни татбиқ қилиш, шунингдек, ўқув жараёнини талабаларда мустақил таълим олиш ва амалий, жумладан, синхрон, бадиий, кетма-кет ва илмий-техник таржима кўникмаларини шакллантиришга йўналтириш;
- институтнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш, жумладан, профессор-ўқитувчилар стажировкаси ва малака оширишини нуфузли республика ва хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларида ташкил этиш.
Белгилаб қўйилишича, институтда ўқув жараёни 2022/2023 ўқув йилидан бошланади ҳамда талабаларга иккита хорижий тил бўйича квалификация берилади.
Андижон давлат университети ва унинг Педагогика институтига хорижий тиллар йўналишларида бакалавриат ва магистратура босқичларида кадрлар тайёрлаш бўйича ажратиладиган давлат буюртмаси квотаси 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб институтга йўналтирилади;
Институтнинг бакалавриат таълим йўналишларига 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб кириш имтиҳонларида фанлар мажмуасидаги чет тили фанидан 4 та кўникмани (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш) баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади.
Мавзуга оид
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024
Андижондаги хонадонлардан бирида 4 киши газдан заҳарланиб вафот этди — манба
11:38 / 25.10.2024
Вилоятлар орасида энг зич аҳоли Андижонда яшаши маълум қилинди
15:50 / 21.10.2024