Иқтисодиёт | 15:52 / 03.06.2022
47733
2 дақиқада ўқилади

Ўзбек сўмининг расмий рамзи кўриниши эълон қилинди

Ҳозиргача ўзбек сўмининг бошқа валюталардан фарқли равишда рамз кўринишидаги белгиси йўқ эди.

Фото: Марказий банк

Миллий валюта — “сўм рамзи”ни ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган танлов натижалари эълон қилинди. Марказий банк матбуот хизмати хабар беришича, танлов натижаларига кўра, ҳайъат томонидан Ўзбекистон миллий валютаси – “сўм”нинг ўзига хос тимсолини ёрқин ифода этган энг креатив лойиҳа сифатида Жумагалдиев Сарвар томонидан ишлаб чиқилган график белги танлаб олинди.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари танлов ишларини қуйидаги мезонларга мувофиқ баҳолади:

  • ўзига хослик (уникал) ва оригиналлик;
  • универсаллик;
  • осон таниб олиниши;
  • рамзий ва фарқли жиҳатлари;
  • сўм рамзининг турли форматларда график қўлланишининг қулайлиги.

Маълумот учун, ҳозиргача ўзбек сўмида, бошқа валюталардан фарқли равишда рамз кўринишидаги белгиси йўқ эди. Қисқартма сифатида “сўм”, “сӯм” ёки “сум” қўлланган.

МДҲ ҳудудида арман драми (֏), украин гривнаси (₴), озар манати (₼), қозоқ тенгеси (₸), қирғиз соми (⊆) ва Россия рубли (₽) каби валюталарнинг график рамзлари мавжуд.

Мавзуга оид