Сурхондарёда 50 сотих ерни 500 миллион сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Жарқўрғон туманида яшовчи шахс ўзига тегишли бўлмаган 50 сотих ерни 500 миллионга сотмоқчи бўлганида ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Қумқўрғон туманида яшовчи, Б.Санам вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўзига нисбатан фирибгарлик қилмоқчи бўлаётган шахсга қонуний чора кўришни сўраган.
Мурожаатга асосан, 2022 йил 18 май куни вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан Термиз шаҳар Алпомиш маҳалласида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда, Жарқўрғон туманида яшовчи Х.Икром ўзига тегишли бўлмаган шу туман ҳудудида жойлашган 50 сотих ерни 500 миллион сўмга сотишга келишиб, Б.Санамдан 214 миллион сўм пулларни олган вақтида ушланган ва ундан ашёвий далил олинган.
Қайд этилишича, 2022 йил 22 май куни Х.Икромга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ, Самарқандда 70 сотих ерни 68 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланганди.
Мавзуга оид
20:01 / 01.11.2024
Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафот этди
10:02 / 19.10.2024
Сурхондарёда аҳолига тарқатилиши керак бўлган 1 400 тонна кўмир талон-торож қилинди
07:40 / 18.10.2024
Сурхондарёда газ қувурига автомобил урилиши оқибатида газ таъминотида узилиш юз берди
07:30 / 17.10.2024