АКТ вазири АҚШ IT-компанияларини Ўзбекистонда минтақавий офисларни очишга таклиф этди
9 июнь куни ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Даниэл Розенблюм билан учрашиб, IT-парк янги қурилаётган мажмуасида олиб борилаётган ишлар билан таништирди.
Учрашувда IT-парк янги қурилаётган мажмуаси ва «Аструм» IT-академияси фаолияти ҳақида тақдимот ўтказилди. Унда АКТ соҳасининг инфратузилмаси тубдан янгиланаётгани, бу эса дунёдаги катта IT-компанияларни жалб этиб, IT-паркни яхлит комплекс тарзда ривожлантириш, IT-вакиллари учун қулай муҳит яратиш мақсад қилинаётгани тушунтирилди.
Шундан сўнг АКТ вазири элчини IT-паркнинг янги қурилаётган мажмуаси билан таништирди. Бу ерда ёшларни етакчи хорижий компанияларга масофадан туриб хизмат кўрсатиш касбига, яъни аутсорсинг хизматларини кўрсатишга ўргатиш, хорижнинг етакчи IT-компанияларини Ўзбекистонга жалб қилиш, мамлакатни минтақавий IT-марказга айлантириш мақсад қилингани айтиб ўтилди.
Таништирув жараёнида ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Даниэл Розенблюмга Американинг IT-компанияларини Ўзбекистонда минтақавий офисларини очишга таклиф этди.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024