Ўзбекистон | 12:22 / 10.06.2022
9467
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш дастури тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг “2022-2023 йилларда Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Norma’нинг хабар беришича, ёшлар томонидан кўтарилган таклиф ва ташаббуслар, муаммо ҳамда масалалар ечими юзасидан ҳар йили Ёшлар куни арафасида ҳукумат дастури, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари алоҳида ҳудудий дастурлари қабул қилинади.

Дастурлар ёшларнинг билим ва касб-ҳунар эгаллаши, улар учун муносиб иш ва турмуш шароитини яратиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган комплекс чора-тадбирлардан иборат бўлади.

Ҳужжат билан Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2022-2023 йилларда Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш дастури тасдиқланди. У қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан ишлаш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • “ёшлар бўш вақти - етакчи иш вақти” тамойили асосида ташаббус олимпиадасини ўтказиш, ёшлар билан “маҳаллабай” ишлаш тизимини жорий этиш;
  • кўчама-кўча тадбир ва лойиҳалар, танловлар, мусобақалар ҳамда тўгаракларни тизимли равишда ташкил этиш;
  • ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилиши олдини олиш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш;
  • ёшлар инфратузилмаларини ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш, ёшлар сиёсатини амалга оширишда ОАВ ролини кучайтириш чора-тадбирларини белгилаш.

Мавзуга оид