Зеленскийнинг офиси кунига 200 нафаргача украин ҳарбийси ҳалок бўлаётганини маълум қилди
Бу уруш бошидан буён максимал баҳо ҳисобланади.
Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк BBC’га урушнинг ҳар кунида 100 нафардан 200 нафаргача украин ҳарбийлари ҳалок бўлаётганини маълум қилди.
Подолякнинг сўзларига кўра, катта йўқотишларнинг асосий сабаби — украин ва россиялик ҳарбийларда имкониятлар нотенглигидир.
Президент офиси вакили ҳисоблашича, Украинага Ғарб давлатлари томонидан етказиб берилиши мумкин бўлган «юзлаб қудратли артиллерия тизимлари» ва Россиянинг ўт очиш қудрати билан паритетга эришиш (тенглашиш) ва босиб олинган ҳудудларини озод қилишга киришиш учун 300 тагача ракета тизимлари керак бўлади.
BBC’нинг қайд этишича, Михаил Подолякнинг кунига 100-200 нафар украин ҳарбийси ҳалок бўлаётгани тўғрисидаги маълумоти — Украина ҳукумати уруш бошланганидан буён эълон қилган энг максимал даражадаги кунлик йўқотиш кўрсаткичи ҳисобланади.
1 июн куни Украина президенти Володимир Зеленский жанг майдонида ҳар куни 60-100 нафар украин ҳарбийси ҳалок бўлаётганини, яна 500 нафар атрофида киши яраланаётганини айтганди. 9 июн куни Украина мудофаа вазири Алексей Резников Донбассда ҳар куни 100 нафаргача ҳарбий ҳалок бўлиб, 500 нафаргача ҳарбий ярадор бўлаётганини маълум қилди.
- Украина ва Россия ҳарбий йўқотишлари ҳақида доимий равишда хабар бермаган. РФ мудофаа вазирлиги бу борада фақат икки бор маълумот берган, сўнгги бор — 25 мартда, ўшанда 1351 қурбон ва 3825 ярадор ҳақида маълум қилинганди. Украина президенти Володимир Зеленский апрел ойи ўрталарида уруш бошидан буён 2500-3000 нафар украин ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлгани, яна 10 нафар атрофида ҳарбий яраланганини айтганди.
- Украинада, худди Россияда бўлгани каби қонунчилик ҳарбий ҳаракатлар чоғида ўз ҳарбий йўқотишлари тўғрисида маълумот беришни тақиқлайди. Украина президенти офиси маслаҳатчиси Алексей Арестович бу борадаги маълумот давлат сири ҳисобланиши, унинг ошкор этилиши «рақибга унинг ҳаракатлари самарадорлигини баҳолашга ёрдам бериши» мумкинлигини айтган.
- BBC рус хизмати маълумотига кўра, Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошидан буён камида 3500 нафардан ортиқ россиялик ҳарбий ўлими тасдиқланган. Нашр «Медиазона» ва кўнгиллилар жамоаси билан Украинада ҳалок бўлган россиялик ҳарбийлар рўйхатини юритади. 10 июн ҳолатига уруш қурбонига айланган 3502 нафар аскар ва офицерларнинг исм-фамилиялари тасдиқланган. Қайд этилишича, бу рақамлар йўқотишларнинг ҳақиқий кўламини акс эттирмайди, журналист ва кўнгиллилар ҳарбий хизматчилар ўлими тўғрисида расман эълон қилинган маълумотларгагина таянади.
Мавзуга оид
10:40 / 16.08.2024
Подоляк: Киев шериклари билан Курск яқинидаги ҳужумни муҳокама қилган
21:31 / 08.08.2024
Украина Россиянинг Курск вилоятига қилинган ҳужумдан мақсад нима эканини маълум қилди
07:58 / 03.05.2023
Подоляк: Россия Украинага ракета ҳужуми тактикасини ўзгартирди
20:17 / 02.05.2023