Жамият | 15:56 / 12.06.2022
15537
1 дақиқада ўқилади
Амирсой оромгоҳи йўлида Captiva ёниб кетди
12 июн куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Captiva машинасида ёнғин рўй берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳолат шу куни соат 12:31 да Амирсой оромгоҳи йўлида содир бўлган. 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:48 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 12:51 да қуршаб олинган. Соат 13:05 да ҳолат тўлиқ бартараф этилган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ўрганилмоқда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.