Жамият | 13:40 / 14.06.2022
13896
1 дақиқада ўқилади

Навоий шаҳрига 16 йил ҳокимлик қилган Бахтиёр Ҳамдамов вафот этди

У Навоий шаҳрини энг кўп бошқарган ҳоким ҳисобланади.

1992-2008 йилларда Навоий шаҳри ҳокими лавозимида фаолият юритган Ҳамдамов Бахтиёр Ибрагимович 13 июн куни 72 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Kun.uz’га Навоий вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Дилшод Мамаражабов хабар берди.

Бахтиёр Ҳамдамов 1951 йил Самарқанд вилояти Қўшработ туманида туғилган. 1977 йилда Фарғона политехника институтини инженер-механик мутахассислиги бўйича тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 1977 йилда Навоий цемент заводида чилангарликдан бошлаган ҳамда 1986 йилгача ушбу заводда смена устаси, механик, цех бошлиғи ўринбосари, цех бошлиғи, бош механик ва директор ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Бахтиёр Ҳамдамов 1992 йилда Навоий шаҳар ҳокими этиб тайинланган. У ушбу лавозимда 16 йил фаолият юритган. Ҳокимликдан кетгач, 2 йил Навоий шаҳридаги МЧЖлардан бирига директор ўринбосари бўлган Ҳамдамов 2011 йилдан буён нафақада эди.

Мавзуга оид