Ўзбекистон | 13:41 / 15.06.2022
14567
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги боғча ҳовлисида лайлак оёғи боғлиқ ҳолатда сақлаб келинаётгани аниқланди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги боғчалардан бири ҳовлисида оёғи боғлиқ ҳолатда лайлак сақлаб келинаётгани ҳақида хабарлар эълон қилинди. 

Фото: t.me/ecogovuz

Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Олмазор тумани, Шифонур кўчаси, 2А-уй, "Asia kids” иқтидорли болалар мактаби ҳовлисида оёғи боғлиқ ҳолатда лайлак сақлаб келаётгани ҳақида эълон қилинган мурожаат ўрганилди.

Экология қўмитаси хабарида айтилишича, ўрганишлар давомида мурожаат ўз тасдиғини топган. Шундан сўнг лайлакни тутқунликда сақлаётган масъулларга нисбатан тушунтириш ишлари олиб борилган.

Билдирилишича, қуш мутахассислар кўригидан ўтказиш ва вақтинча сақлаш учун Тошкент ҳайвонот боғига топширилган.

Мавзуга оид