Иқтисодиёт | 14:31 / 16.06.2022
28482
1 дақиқада ўқилади

Дания дунёдаги энг рақобатбардош иқтисодиётга эга давлат деб топилди

Дания дунёдаги энг рақобатбардош иқтисодиётга эга давлат сифатида тан олинди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Фото: Shutterstock

IMD Business School талқинига қараганда, Дания иқтисодиёти энг рақобатбардош давлатлар орасида ўтган йилги 3-ўриндан 2022 йилда 1-ўринга кўтарилди.
 
Ушбу мамлакат IMD Business School жаҳон рақобатбардошлик индексини эълон қилаётганидан бери 34 йил ичида биринчи марта биринчи поғонани эгаллади

Дания ўзининг сиёсати, Европа иттифоқига аъзо давлат бўлиш афзалликлари туфайли 1-ўринни эгаллади. Мамлакат дунёдаги энг рақамлаштирилган ва энг «яшил» давлат ҳисобланади, шунингдек мослашувчан ва самарали корпоратив секторга эга. 

Бундан ташқари, Дания кучли ижтимоий алоқалар, ижтимоий йўналтирилган иқтисодиёт, паст қарз даражаси ва туризмга чекланган қарамлик туфайли пандемияни бойроқ қўшниларига қараганда яхшироқ енгиб ўтди. Ҳозир Данияда ишсизлик 14 йиллик энг паст даражага етди, бу йил ялпи ички маҳсулот 3,4 фоизга ўсиши керак. 

Дунёнинг энг рақобатбардош 6 та иқтисодиёти қуйидагича:

1. Дания
2. Швейцария
3. Сингапур
4. Швеция
5. Ҳонгконг
6. Нидерландия.

Мавзуга оид