Ўзбекистон | 07:44 / 22.06.2022
9634
1 дақиқада ўқилади

Чўмилиш мавсумида 60 нафарга яқин фуқаро сувда чўкиб ҳалок бўлди

Ўзбекистонда жорий чўмилиш мавсумида 60 нафарга яқин фуқаро сувда чўкиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда ФВВ ЎзАга маълум қилди.  

Қайд этилишича, мамлакатда жорий мавсумда шу кунга қадар 60 нафарга яқин фуқаро сув ҳавзаларида чўкиб ҳалок бўлган. 

Ўрганиш натижаларига кўра, уларнинг аксарияти рухсат этилмаган жойларда чўмилган, айримлари эса ўз эҳтиётсизлиги натижасида сувга тушиб кетган. 

Бундан олдин Самарқандда каналда чўкиб кетган 16 ёшли ўсмирнинг жасади саккиз кунда топилгани хабар берилганди.

ФВБ ва ИИБ ходимларига қидирув ишларида марҳум ўсмир яшаган маҳаллада яшовчи 65 нафар одам ёрдамлашган.

Мавзуга оид