Ўзбекистон | 11:53 / 23.06.2022
12054
6 дақиқада ўқилади

12 нафар судья ротация қилинди, 7 нафари эса янги муддатга тайинланди

Судьялар олий кенгашининг қарори билан 12 нафар судья ваколати муддати даврига бошқа лавозимга ўтказилди, шунингдек, ваколати муддати якунига етган айрим судьялар мазкур лавозимда бўлишининг навбатдаги 10 йиллик муддатига тайинланган.

Фото: Getty Images

Судьялар олий кенгаши матбуот хизматининг хабар беришича, кенгашнинг 22 июнь куни ўтказилган йиғилишида 12 нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинланган. Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ:

  • Султонов Муҳиддин Пўлатжонович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.
  • Сувонқулов Анвар Раҳмонқул ўғли – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди.
  • Сангиров Нодирбек Раҳмон ўғли – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилояти Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
  • Нафасов Журъат Тўраевич – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди.
  • Норматов Иномжон Исмоналиевич – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Булоқбоши туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.
  • Расулов Ўктам Ҳайдарович – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
  • Кўкиев Музаффар Зафарович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
  • Ҳасанова Меҳрибон Отабоевна – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Хонқа туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.
  • Муродов Нарзулла Убайдуллаевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди.
  • Турсунов Хуршид Фарҳодович – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти Учқудуқ туман иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди.
  • Баҳронов Азизжон Файзуллоевич – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек, беш йил давомида фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг раиси лавозимида фаолият кўрсатган Абдуваҳобова Махмуда Асатуллаевна судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди.

Бундан ташқари, кенгаш йиғилишида ваколати муддати якунига етган айрим судьяларни мазкур лавозимда бўлишининг янги муддатига тайинлашга оид масала ҳам кўриб чиқилди. Якунда қуйидагиларга қайта ишонч билдирилди:

  • Ёқубхўжаев Жаҳонгир Умархўжаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судининг раиси лавозимига;
  • Азизов Баҳодир Шавкатович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;
  • Фармонов Бахтиёр Тўйчиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг раиси лавозимига;
  • Эшчанов Дониёрбек Комилжонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг раиси лавозимига;
  • Раҳмонова Назира Жабборовна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;
  • Қудратов Азиз Иззатуллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилояти Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
  • Акрамов Азиз Асламович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинланди.

Мавзуга оид