Хитойда машҳур блогерларга медицина ва юриспруденция ҳақида фикр юритиш тақиқланди
Хитой Халқ Республикасининг давлат органлари ижтимоий тармоқлардаги нозик ахборотлар устидан назоратни кучайтирмоқда.
Хитойда омма ўртасида танилган блогерлар, стримерлар ва бошқа фикр етакчиларига, агар уларда тегишли маълумот бўлмаса, медицина ва юриспруденция каби юқори тоифадаги малака талаб этиладиган мавзуларда фикр юритиш тақиқланди. Бу ҳақда CNBC нашри Хитойнинг радио ва телевидение давлат бошқармаси ҳамда Хитой маданият ва туризм вазирлигига асосланиб хабар бермоқда.
Янги қоидаларга кўра, инфлюенсерлар ўзлари трансляция олиб бораётган платформада малакасини тасдиқлаши шарт бўлади. Онлайн-стримлар майдончалари администраторлари эса ихтисослаштирилган контент муаллифларининг малакасини текшириш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Сўнгги 16 ой ичида Хитой ҳукумати онлайн контентни тартибга солишни кучайтирган ва фойдаланувчилар учун қўшимча чекловлар жорий этган. Жумладан, 16 ёшдан кичик бўлган болаларга соат 22:00 дан сўнг стримларни томоша қилиш тақиқланди.
Трансляция муаллифларига ҳашаматли нарсалар ва шоҳона яшаш тарзини намойиш этиш, шунингдек, шаҳвоний ва провокацион моҳиятга эга контент тайёрлаш тақиқланади.
Мавзуга оид
20:08 / 10.11.2024
Хитойга тегишли марсоход Марсда қадимий океан изларини топди
17:55 / 10.11.2024
Хитой Филиппиннинг денгиз зоналарига оид қонунига жавобан патрулликни кучайтиради
15:18 / 10.11.2024
«Қарз қопқони»: Хитой тасарруфига ўтган Шри Ланка порти
08:08 / 09.11.2024