Ўзбекистон | 08:00 / 24.06.2022
7208
1 дақиқада ўқилади

Андижонда пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бермоқчи бўлган автомактаб ўқитувчиси ушланди

МЧЖ ўқитувчиси автомактабдаги танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни айтиб пул талаб қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Избоскан тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда, “А.М.З.” МЧЖнинг Избоскан филиали ўқитувчиси О.А. фуқаро П.га бошқа авто мактабдаги танишлари орқали ўқув машғулотларида қатнашмасдан, ўқувчилар рўйхатига киритиб қўйиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 5,8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Навоийда имтиҳонсиз “права” олиб бермоқчи бўлган суғуртачи аёл ушланлиги хабар қилинган эди.

Мавзуга оид