Шов-шувдан сўнг: Чимбойда “айти” танлов ғолибларига компютерлар берилди
Аввалига токузайтиргич, ноутбук сумкаси ва клавиатура билан тақдирланган ёшларга, мазкур ҳолат муҳокамаларга сабаб бўлгач, компютерлар ҳам тақдим этилди. Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев масъулларни “давлатнинг мисқоллаб йиғадиган обрўсини майда, кичик хатолар билан йўқ қилмаслик”ка чақирди.
Қорақалпоғистоннинг Чимбой тумани ёшлари ўртасида ўтказилган “IT билимдони” танлови ғолиб ва совриндорлари қандай тақдирлангани муҳокамаларга сабаб бўлгач, вазиятга Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев аралашди.
“Бу тадбирга ҳақиқатан ҳам юқори даражада тайёргарлик кўрилмаган. Тумандаги масъулларимиз ғолибларга ноутбук сумкаси, клавиатура ва “удлинитель” совға қилишган. Ҳозир расмийлар билан гаплашдик, ҳамма ғолибларимизга янги компютерлар етиб боради.
Ҳамкасбларимиздан, тизимдагилардан сўрардимки, давлатнинг мисқоллаб йиғадиган обрўсини мана шунақа майда, кичик хатолар билан йўқ қилиш керак эмас. Халқнинг кайфияти, ёшларнинг кайфияти учун бу жуда ҳам муҳим. Шунинг учун ҳар доим шунақа тадбирларга профессионал ёндашишимизни сўрардим”, – дея аудиоёзув қолдирди Саъдуллаев Telegram'даги каналида.
У ёшларга ноутбуклар берилаётгани суратларини тақдим этаркан, шундай изоҳ қолдирди:
“Ёшларимиз бу ҳолатдан тушкунликка тушмасликларини сўраб қоламиз. Билимли ёшларимизни ҳамиша қўллаб-қувватлаймиз!”
Мавзуга оид
15:47
Малайзия IT компанияларини Ўзбекистонга кенг жалб этиш бошланади
10:50 / 02.10.2024
ABBYY IT-компанияси россияликларни уч мамлакатдаги офисида ишдан бўшатди
21:25 / 13.08.2024
Сунъий интеллект технологиялари маркази ташкил этилади
21:51 / 29.07.2024