Иқтисодиёт | 07:28 / 28.06.2022
19841
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон маҳсулотлари кўпроқ қайси хорижий давлатларга сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистон экспортидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 1,05 млрд доллар.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Россия – 939,4 млн;
- Туркия – 741,4 млн;
- Қозоғистон – 489 млн;
- Қирғизистон – 354 млн;
- Афғонистон – 307 млн;
- Тожикистон – 171 млн;
- Канада – 71 млн;
- Эрон – 69 млн;
- Туркманистон – 63 млн АҚШ доллари.
Бундан олдин Ўзбекистон 5 ойда Қозоғистон ва Россияга 432 минг тонна мева ва сабзавотлар етказиб бергани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:20 / 14.11.2024
Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар Британия бозорига экспорт қилинади
12:50 / 04.11.2024
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари Мўғулистонга экспорт қилинади
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024