ОТМларга ҳужжат топширишдаги охирги ноаниқлик ҳал бўлди. Квота тиллар кесимида тасдиқланди
Давлат тест маркази квотанинг таълим йўналишлари ва тиллари бўйича тасдиқланган вариантини эълон қилди.
2022-2023 ўқув йилида ОТМлар бакалавриатининг кундузги, сиртқи, кечки ва масофавий таълим шакллари бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланиши эълон қилинди. Тўлиқ вариантни ДТМнинг расмий канали орқали юклаб олиш мумкин.
Қабул 20 июндан бошланган бўлса-да, ҳозиргача квоталарнинг тиллар кесимидаги тақсимоти ҳали тасдиқланмаган эди. Квота тасдиқланишидан бир кун олдин абитуриентларга йўналишни танлаш имкони берилди.
Эслатиб ўтамиз, ОТМларга қабул 20 июлгача, чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига қабул эса 10 июлгача бўлиб ўтади.
Бу йилги қабулда абитуриентлар 5 тагача ОТМ ва йўналиш танлаши, грант устуворлигини белгилашлари мумкин. Яна асосий янгиликлардан бири абитуриентларга турли таълим шакллари: кундузги, кечки, сиртқи ва масофавий таълим шаклларини бир пайтнинг ўзида танлаш имкони ҳам берилган.
Мавзуга оид
15:25 / 17.06.2023
Грант асосидаги қабул квоталари тасдиқланди
16:04 / 15.06.2023
Қабул бошланишига 5 кун қолди, квоталардан эса дарак йўқ
21:30 / 12.06.2023
Талаба хотин-қизлар учун солиқ имтиёзи кенгайтирилади
12:15 / 09.06.2023