Қурбон ҳайити 9 июлга тўғри келмоқда
Байрам санаси расман тасдиқланса, ўзбекистонликлар учун 9-12 июл – 4 кун дам олиш бўлади.
Бугун, милодий 30 июн – ҳижрий Зулҳижжа ойининг 1-кунидир, дея маълум қилди Ўзбекистон Мусулмонлари идораси.
Бу шуни англатадики, Зулҳижжа ойининг 10-кунида нишонланадиган Қурбон ҳайити 9 июлга тўғри келади.
“Шу муносабат билан Саудия Арабистонида ҳаж ибодатини адо этаётган зиёратчилар 2022 йил 8 июл, арафа куни Арафот тоғида жам бўладилар. Ўша кунда ҳажда бўлмаганларнинг рўза тутиши суннат: у бир йил олдинги ва кейинги (кичик) гуноҳларга кафорат бўлади”, дейилади ЎзМИ Фатво маркази хабарида.
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 9 июлда нишонланиши президент қарори билан расман эълон қилинса, дам олиш кунлари кетма-кет 4 кунни ташкил этади.
Шу тариқа, Ўзбекистон аҳолиси Қурбон ҳайитида қуйидаги кунларда дам олади:
- 9 июл – шанба, ҳайит байрами (ҳали тасдиқланмаган);
- 10 июл – якшанба;
- 11 июл – душанба, барча учун қўшимча дам олиш куни;
- 12 июл – сешанба: ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар учун 16 июл – шанбадан кўчирилган дам олиш куни.
Мавзуга оид
21:29 / 15.06.2024
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади
20:43 / 15.06.2024
Мирзиёев Қурбон ҳайити арафасида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
10:34 / 11.06.2024
Қурбон ҳайити 16 июн куни нишонланади
16:19 / 03.06.2024