Жамият | 18:42 / 30.06.2022
12641
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда фуқарони пул эвазига Тошкентдаги ОТМга ўқишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди

У 5 минг доллар эвазига фуқарони Тошкент давлат политехника институтига киритишини айтиб, ундан пулларни олаётганда қўлга олинган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Мирзаобод ҳамда ДХХ Оқолтин тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда, фуқаро Ш.Б. бошқа бир фуқаро Х.ни Тошкент давлат политехника институтидаги танишлари орқали ушбу институтга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Сирдарёда фуқарони пул эвазига Гулистон давлат университетига ўқишга киритишни ваъда қилган талаба қўлга тушганди.

Мавзуга оид